"Биз Онадўлидан биродарларимизни кутмоқдамиз" Бухоро ҳокимининг сўзлари турк газетаси бош саҳифасида қайд этилди
Аввал хабар қилганимиздек, туркиялик ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар Ўзбекистонга, х...
Аввал хабар қилганимиздек, туркиялик ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар Ўзбекистонга, хусусан Бухорога ташриф буюришди. Анқара Миллий газетасида журналист Ахмет Ачикайнинг Бухоро таассуротлари чоп этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Ислом маданиятининг Қуббатул ислом шаҳри Бухоро Онадўлидан зиёратчиларни кутмоқда.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Ўзбекистоннинг Aнқарадаги элчихонаси таклифига биноан мамлакатга келган журналистлар билан бирга учрашди. Зарипов минтақа(воҳа) ислом цивилизацияси учун жуда муҳим эканлигини ва илм-фан хазинаси бўлмиш Бухорода барчани кутиб қолишини айтди.
Ислом цивилизациясининг энг муҳим марказларидан бири, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳри Бухоро Онадўлидаги биродарларни кутмоқда.
Тарихий масжидлари, миноралари ва икки мингдан зиёд ёдгорликлари билан машҳур маданий шаҳар бўлган Бухоро, шунингдек, ислом цивилизациясининг билим хазиналарига ҳам эга. Буюк астроном Улуғбек, Ибн Сино, Баҳоуддин Нақшбанд ва Хожа Aбдулҳолиқ Ғиждувоний каби кўплаб илм-фан ва маънавият олимларини етиштирган Бухорога, асрлар давомида Ислом гумбази номини олган минтақага ташриф буюрдик.
"Бухоро тарихий жиҳатдан нафақат бизнинг балки буюк маданиятнинг бир қисми, буюк цивилизация ҳамдир", деб айтди Зарипов, шаҳар маънавияти юқори даражада эканлигини ва қадимий ёдгорликлари билан шаҳарнинг жуда чиройли кўринишга эга бўлганлигини таъкидлади.
"Мен сизлар орқали Туркиядаги биродарларимизга мурожаат қиламан. Ўзбекистон сизнинг қардош мамлакатингиздир. Ўзбекистонни ва айниқса Бухорони унутманг. "Биз сизни ҳам тижорат, ҳам маданий, ҳам туризм нуқтаи назаридан яна кутиб қоламиз"- деди у.
Вилоят ҳокими Зарипов, айниқса, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги яқин алоқаларни ўрнатган ҳам тижорий маънода, шунингдек, сайёҳлик соҳасидаги ҳолатни ривожлантиришда ўз саъй-ҳаракатларини билдирган ҳолда:
"Ўрта Осиё сизнинг она юртингиз. Aйниқса, Бухоро ислом цивилизацияси учун ҳам, турклар учун ҳам жуда муҳим шаҳар. Биз Туркиядан келган меҳмонларни қабул қилаётганимиздан мамнунмиз", - дея таъкидлади", дейилади турк газетаси саҳифаларида.