АсосийЖАМИЯТ

"Жаҳонгир Отажоновнинг президенликка номзодини қўймоқчи бўлганидан хурсанд бўлдим" — Расул Кушербаев (видео)

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов номзодини президентликка қўйиш нияти борлигини айтганида к...

'"Жаҳонгир Отажоновнинг президенликка номзодини қўймоқчи бўлганидан хурсанд бўлдим" — Расул Кушербаев (видео)'ning rasmi

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов номзодини президентликка қўйиш нияти борлигини айтганида кўпчиликнинг танқидига учради. Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Расул Кушербаев буни демократлашувнинг биз кўриниши сифатида қабул қилганлигини ва бундан қувонганини билдирди. 

 

 

«Нима қилибди? Ёки нима бизда президент тайёрлайдиган мактаб борми, фақат шу мактабни кириб ўқиганлар президент бўлиши керакми? Бунақа талаб йўқ. Отажонов президентликка номзодини қўймоқчиман дегани бу фожеа эмас. Мен хурсанд бўлдим. Ваниҳоят, Ўзбекистонда ҳам қўрқмасдан, одамлар мен президент бўлишни хоҳлайман, номзодимни қўймоқчиман деб айтишга, яъни эркин айта олиш даражасига етиб келибмиз. Бу бизнинг ютуғимиз эмасми? Ким бўлишидан қаъти назар, Жаҳонгир Отажоновни ўрнида бошқа футболист бўлганда ҳам, спортсмен бўладими, қурувчи бўладими, кўча тозалайдиган ободонлаштириш ходими бўлмайдими менга деса. Мен хурсандман одамлар шундай айтганидан. Демак биз, демократия йўлида кетяпмиз. Инсонлар шу орқали ўзининг фикрини эмин-эркин, қўрқмасдан билдириши — бу бизнинг ютуғимиз. Биз шу даражага етибмиз. Ва бу амалдаги президентнинг олиб бораётган сиёсатининг натижаси. Бунақа гаплар илгари қаерда айтиларди? Ўзига-ўзи ичида айтарди, ҳеч ким йўқ жойда ҳаммомда айтарди, ёки бурчак бурчаларда сал пайт айтсаям „тшш, тамом“ деб, одамлар қўрқарди ўзидан ўзи. Бу одам қўрқмади, очиқ айтяпти», — деди депутат.

 

    Бошқа янгиликлар