1

Тошкентда 500 минг сўмлик телефон учун босқинчилик қилганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 18.02.2021, 19:21
Тошкентда 500 минг сўмлик телефон учун босқинчилик қилганлар қўлга олинди

7 февраль куни соат 21:30 ларда номаълум шахслар Чилонзор туманида жойлашган “Ғофур Ғулом” боғининг олдида йўлакда кетаётган 20 ёшли Муҳаммади М.,ни пичоқ билан қўрқитиб, унга тегишли нархи 500 000 сўмлик “Samsung S5” русумли уяли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятидан келиб, Сирғали туманида ижарада турувчи 23 ёшли Жаҳонгир А., ва 26 ёшли Бобомурод Д.,лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,Б” бандлари (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1