АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов Тожикистон президентига ҳам Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширди

'Абдулазиз Комилов Тожикистон президентига ҳам Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширди'ning rasmi

Бугун, 18-февраль куни Душанбе шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган мактубини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.

Марказий Осиёдаги давлатларо ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Товарлар экспортини кенгайтириш, янги транспорт коридорларини йўлга қўйиш ва минтақавий бозорларни ўзлаштириш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашувда олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов аввалроқ Ўзбекистон президентининг мактубини Қозоғистон  ва Туркманистон президентига   ҳам топширган эди.

    Бошқа янгиликлар