АсосийDunyo

Ўзбекистон Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган 23-давлат бўлди

'Ўзбекистон Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган 23-давлат бўлди'ning rasmi

  Ўзбекистон Республикаси Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган жаҳондаги 23 мамлакат, Осиёда Жанубий Корея ва Филиппиндан кейинги учинчи давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter) 150 дан ортиқ ҳукумат ва ташкилотларнинг умумий тамойиллар асосида маълумотларни халқаро миқёсда очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устида иш олиб боради.

Ўзбекистоннинг Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилишига қўйидагилар асосий омил бўлиб хизмат қилди:

- Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаб дунёда 44-ўрин, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаб, умумий 125 поғонага кўтарилди.

- Ўзбекистон БМТнинг “Очиқ ҳукумат маълумотлари индекси”да энг юқори кўрсаткичга эга бўлган 41 та мамлакат орасидан жой олди.

- Ўзбекистон “Open Data Inception” талқинига кўра, очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича дунёда 6-ўринни эгаллади.

 Ўзбекистоннинг Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилиши -  давлатимизнинг халқаро миқёсдаги имижи ва салоҳиятини нуфузли рейтингларда акс эттирилиши ҳамда бунинг натижасида халқаро инвесторлар учун ишончли манба бўлиб хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар