АсосийЖАМИЯТ

“Ўзархив”нинг мархум ходими “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди

“Ўзархив” агентлигининг тегишли буйруғи билан агентликнинг мархум фахрий ходими Тўрақул На...

“Ўзархив” агентлигининг тегишли буйруғи билан агентликнинг мархум фахрий ходими Тўрақул Набиев “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати Даракчи нашрига маълум қилди.

 Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов мазкур кўкрак нишонини топшириш учун Сурхондарё вилояти Узун туманига, мархумнинг хонадонига ташриф буюрди. Кўкрак нишони Тўрақул Набиевнинг оила аъзолари топширилди.

Набиев Тўрақул Рахмонович 2007 йил Узун туман давлат архивининг ташкил этилишига катта ҳисса қўшган. 2007 йилда Сурхондарё вилояти Узун архиви бўлимини ташкил этилганда дастлаб ҳисобчи, кейинчалик эса етакчи архивчи ва 2010 йил апрел ойидан буён архив директори лавозимида 2020 йилгача ишлаб келган.

 Набиев Тўрақул Рахмонович архив соҳасидаги меҳнат фаолияти давомида қатъиятли, билимдон, ташаббускор ва янгиликларга интилувчан раҳбар эканлигини кўрсата олган.  

Набиев Тўрақул Рахмонович мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар моҳиятини тўғри англаб етадиган, уни ҳаётга, шунингдек, архив соҳасига изчиллик билан тадбиқ эта оладиган раҳбар эди. Масъулиятли, тўғри сўзли ва адолатли  бўлганлиги учун ходимлар ишончи ва ҳурматини қозонган раҳбар 2020 йил 5 сентябрида вафот этди.

Mархумнинг ташаббуслари натижасида туман давлат архиви биноси замонавий кўринишга келтирилди, архивнинг моддий техника базаси мустаҳкамланди, идоравий архивлар билан олиб борилаётган ишлар тубдан яхшиланди. Ташкилотларда сақланаётган Миллий архив фонди ҳужжатлари ўз муддатларида архив сақловига олиниши йўлга қўйилган эди.

    Бошқа янгиликлар