Ижтимоий тармоқларда айни пайтда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида кучли қор ёғаётганлиги акс этган видеолар тарқалмоқда.
"Урганч халқаро аэропорти" матбуот хизматининг маълум қилишича, айни дақиқаларда Хоразм вилояти ҳаво ҳарорати 0° даража.
Аэропортда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Урганч халқаро аэропорти" МЧЖ аэродром хизмати ва махсус техника хизмати мутахассислари эрта тонгдан ҳаво кемаларининг учиш-қўниш ҳамда бурилиш йўлаклари, қолаверса, самолётлар тураргоҳида мунтазам қорни тозалаш ишларини олиб боришяпти.
Маҳаллий вақт билан 09.01да аэропортга пойтахтдан учиб келган Тошкент-Урганч йўналишидаги самолёт хавфсиз қўндирилди.






