АсосийJamiyat

2020 йилда Ўзбекистонда ЙТҲ оқибатида қанча одам вафот этгани маълум қилинди

'2020 йилда Ўзбекистонда ЙТҲ оқибатида қанча одам вафот этгани маълум қилинди'ning rasmi

2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 йиши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АОКАда ИИВ ЙҲХББ раҳбар ва мутасаддилари иштирокди ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

"Бу кўрсаткич 2019 йилгидан 6,3 фоизга кам. Яъни 2019 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2094 нафарни ташкил этган эди.

Вазирлик ташаббуси билан мактаб ўқувчиларига "Йўл ҳаракати қоидалари»ни ўргатиш учун "Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари" ҳамда "Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари" ташкил этилди.

Яна бир қулайлик: "Маъмурий амалиёт" КААТ ҳамда dyhxx.uz сайти орқали вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган транспорт воситасини масофадан туриб олиб чиқишнинг электрон тартиби жорий этилди".

 

    Бошқа янгиликлар