1983 йилда Каттақўрғон туманида туғилган Эргашев Икром Эшназарович қидирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Хабарда айтилишича, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўрсатилаган қотиллик, босқинчилик ва транспорт воситасини олиб қочиш жиноятларини содир этган ва тергов органларидан яширинган.
“Ушбу фуқарони яширинган манзили ёки у тўғрисида бирон-бир маълумотга эга фуқаролардан 102 қисқа рақами ёки +99898 573-24-42, +99899 771-00-71, +99866 231-98-73 рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз”,–дейилади вилоят ИИБ ахборотида.