АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёевани ҳайратга солган топилма

Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш ва таъмирлаш жараёнида ғиштин деворла...

'Саида Мирзиёевани ҳайратга солган топилма'ning rasmi

Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш ва таъмирлаш жараёнида ғиштин деворларнинг ортидан ажойиб устунлар топилди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Бир неча ой аввал биз Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳани бошлаган эдик.

Реконструкция мобайнида ғиштин деворларнинг ортида ажойиб устунларнинг гўзаллигини кўриб қанчалик ҳайратда қолганимизни тасаввур қилаверинг. XIX асрда улар бино асл кўринишининг бир қисми бўлган.

Бизга номаълум сабабларга кўра, 90-йилларнинг бошларида устунлар бутунлай девор билан ўралган бўлиб, уларнинг ўрнида оддий девор яралган ва устунлар бино режасидан ўчирилган.

Ҳозирда устунлар реконструкцияси бўйича фаол ҳаракатлар бошланди.

Ушбу кичик, аммо бизни ажаблантирган топилма билан бўлишишни истадим. Буларнинг барчаси мамлакатимиз маданий меросини асраб қолиш истагида ташаббус кўрсатаётган фуқароларимизнинг қўллаб-қувватлаши ва бефарқ эмаслиги натижасида амалга ошмоқда.

    Бошқа янгиликлар