АсосийJamiyat

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХV Миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди

'Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХV Миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, журналистларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” ХV миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган ушбу танловга 2020 йилнинг 31 мартидан 2021 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидение орқали кўрсатилган ва Интернет нашрларида эълон қилинган материаллар 2021 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.

Бошқа янгиликлар