Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Қарақум Ийшан» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги масжидлар сони 54 тага етди.






