1

Энди Венгриянинг етакчи университетида ҳам ўзбек тили ўрганилади

МАДАНИЯТ 20.02.2021, 13:52
Энди Венгриянинг етакчи университетида ҳам ўзбек тили ўрганилади

Ўзбек тили энди Венгрияда ҳам ўрганилади.  Венгриянинг етакчи университети билан келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Маълум қилинишича бу келишувга 16-17 февраль куни Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши давомида эришилган.  Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси қатнашди.

Музокараларда шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов ҳам иштирок этди.  

Вазир ўринбосари Венгрия ректорлари Кенгаши Бош котиби Золтан Дубеци билан учрашди.  Ўтказилган музокаралар натижасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Венгрия ректорлари Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Вазир ўринбосарининг Венгрияга сафари давомида Этвош Лоран (Eötvös Loránd University) университети проректори Имре Хамар ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.  

Ўтказилган музокараларда томонлар Венгриянинг энг қадимий ва нуфузли университетларидан ҳисобланган (1635 йилда ташкил этилган) Этвош Лоран университетида ўзбек тилини ўрганишни ташкил этиш ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида қўшма магистратура дастурини очишга келишилди.  

Шунингдек, Венгриянинг Дебрецен университети билан ҳам музокаралар олиб борилиб, ушбу университетнинг таълим дастурларини юртимизда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди ва битим лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1