АсосийЖАМИЯТ

Наманганда поезд ва Зил тўқнашди (фото)

Шу йилнинг 20 февраль куни соат 07.10ларда Роустон-Тўрақўрғон темир йўл оралиғидаги 82 км....

'Наманганда поезд ва Зил тўқнашди (фото)'ning rasmi

Шу йилнинг 20 февраль куни соат 07.10ларда Роустон-Тўрақўрғон темир йўл оралиғидаги 82 км. 9-пикетда, Наманган тумани Миришкор МФЙ ҳудудидан ўтган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Фарғона вилоятида яшовчи 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги  Зил-131 русумли юк машинаси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида темир йўлда ҳаракатланиб келаётган электропоезд билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада Зил-131 ҳайдовчиси кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, ўнг томон қўвурғалари ёпиқ синиши тан жароҳати билан Наманган туман марказий шифохонасига ётқизилган. Электропоезд эса соат 07.48да ҳаракатни давом эттирган. 

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан воқеа содир бўлган ҳудудда ҳайдовчилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда ҳайдовчилар ҳушёрликка чақирилиб, келгусида бу каби вазиятларга дуч келмаслик учун темир йўлга яқинлашганда тўҳтаб, поезд бор ёки йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина ҳаракатланиш лозимлиги талаб этилди.

Аксинча бўлса бунданда оғирроқ ҳолатлар келиб чиқиши мумкинлиги борасида ҳам огоҳлантириш берилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар