АсосийJamiyat

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ҳақида батафсил маълумот берилди

'Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ҳақида батафсил маълумот берилди'ning rasmi

2021 йил 31 декабрга қадар намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилиши керак. Бу ҳақда кеча, 20 феврал куни Адлия вазирлиги вакили АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Бунинг учун фуқаролардан фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони талаб қилинади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида янгисига алмаштириш мумкин.

Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (ҳозирда 171 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади. 

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади.

Эски гувоҳнома билан автотранспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. 

Шунингдек, янги намунадаги гувоҳнома эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомини беради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар