Германияда дастлаб дуал тизимида, яъни бир пайтнинг ўзида касб ўрганиш ва ҳақ тўланадиган ишга, кейинчалик тўлиқ ишга жалб қилиш мақсадида иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- 18-27 ёшгача бўлиши;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
- немис тилини камида В1, яъни мустақил мулоқот қилиш даражасида билиши;
- Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши;
- одамларга нисбатан очиқкўнгил ва тез мулоқотга киришувчан бўлиши;
- соғлом ва судланмаган бўлиши лозим;
- иш вақти: 3 сменада 8 соатдан;
- синов муддати: 6 ой.
Агар номзод амалиётдан муваффақиятли ўтмаса ёки касб ўрганишни давом эттириш учун мос келмайдиган, деб ҳисобланса, у ўз маблағлари ёки суғурта харажатлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.
Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.
Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).






