АсосийJamiyat

"Uzbekistan Airways" йўловчилар учун яна бир хизмат турини тақдим этди

'"Uzbekistan Airways" йўловчилар учун яна бир хизмат турини тақдим этди'ning rasmi

2021 йил 1 мартдан бошлаб "Uzbekistan Airways" AЖ йўловчилари янги  хизмат тури - авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда компания Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу хизмат йўловчиларга аеропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмасликка ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради. 

Энди ҳар ким уйдан чиқмасдан вақтини тежаган ҳолда, авиакомпаниянинг қатновларига рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланиши ҳамда CОVID-19 вируси тарқалиши шароитида исталмаган алоқаларни камайтириши мумкин.

Бошқа янгиликлар