АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада рулда ухлаб қолган “MAN" хайдовчиси сабаб ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “MAN  Trai...

'Фарғонада рулда ухлаб қолган “MAN" хайдовчиси сабаб ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор'ning rasmi

21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “MAN  Trailer” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолгани натижасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

 Натижада рул бошқарувини йўқотиб, автомашинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли, автомашинасининг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган. Оқибатда “Nexia-2” автомашинасидаги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари  “Nexia-2” автомашинаси йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов  ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар