Юртимизда масжидлар сони 2084 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Ўқчи» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.
Маълумот учун, Фарғона вилоятидаги масжидлар сони 200 тага етди.