АсосийJamiyat

Қонунчилик палатаси Спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди

'Қонунчилик палатаси Спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди'ning rasmi

Қонунчилик палатаси спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари лавозими таъсис этилди.

Маълумотларга кўра, депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевни ушбу лавозимга сайлаган.

Қайд этилишича, Одилжон Тожиев бундан ташқари жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва парламент имиджи масалаларига ҳам масъул ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, депутат бундан аввал, «Миллий тикланиш» фракцияси раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Бошқа янгиликлар