20 февраль куни 41 ёшли Дилдора М., Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғига талончилик содир бўлгани юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Фуқаро ўз аризасида 19 февраль кунидан 20 февраль кунига ўтар кечаси соат 02:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Учлола кўчасида жойлашган хонадонининг кириш йўлаги олдида, вояга етмаган 16 ёшли ўғли Мустафо Т.,ни юзига ниқоб кийиб олган номаълум шахс уриб, 20.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини олиб қочганлигини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, Дилдора М., турмуш ўртоғини уйига қайтариш мақсадида ушбу ёлғонни ўйлаб топганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Дилдора М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми (Ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






