АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда ноёб табиат ҳодисаси кузатилди(видео)

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида қушларнинг ўзига хос «рақс»и содир бўлди. Бу ҳолат акс...

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида қушларнинг ўзига хос «рақс»и содир бўлди. Бу ҳолат акс этган видеолавҳа Газета.уз нашри томонидан эълон қилинди.

Мазкур табиат ҳодисаси мурмурация деб аталади. Бунда минглаб қушлар улкан тўда бўлиб, осмонда ғайриоддий динамик шаклни ҳосил қилади.

Улар кутилмаган томонга учиши, қисмларга ажралиб, яна динамик ҳаракатни давом эттириши мумкин. Ушбу улкан тўдаларда учиш тезлиги соатига 40 кмгача бўлади, бироқ қушлар бир-бирига урилиб кетмайди.

    Бошқа янгиликлар