АсосийJamiyat

Энг кўп хусусий корхоналар қайси ҳудудда жойлашган?

'Энг кўп хусусий корхоналар қайси ҳудудда жойлашган?'ning rasmi

2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 420 238 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 90 898 тани (21,6 фоиз) ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

  • Тошкент шаҳри – 12 931 та
  • Фарғона вилояти – 11 288 та
  • Қашқадарё вилояти – 9 414 та
  • Наманган вилояти – 7 204 та
  • Сурхондарё вилояти – 7 096 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

  • савдода – 34 545 та
  • саноатда – 16 393 та
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 968 та
  • қурилишда – 7 821 та
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 674 та

Бошқа янгиликлар