АсосийЖАМИЯТ

“Энг китобхон мактаб” лойиҳаси ғолибига автомашина совға қилинди

️ Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу лойиҳа: Ўзбекистон Республи...

'“Энг китобхон мактаб” лойиҳаси ғолибига автомашина совға қилинди'ning rasmi

️ Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу лойиҳа: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият-маърифат маркази, “Китоб маркази – Китоб дунёси” тармоқ савдо марказлари томонидан ўтказилди. Лойиҳада 350 дан ортиқ мактаб иштирок этди. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 000 мингдан зиёд ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари ва  ўқитувчилар учун китоб савдо ярмаркалари, китобхонлик байрамлари ўтказилди.

 Билимга чанқоқ ўғил-қизларимиз ушбу тадбирларда 3 000 номдаги 120 мингдан ортиқ –  болалар адабиёти, бадиий ва фанларга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарига эга бўлдилар.

Навоий шаҳридаги 11-мактаб “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг Навоий вилояти босқичи мутлақ ғолиби деб топилди. Олий мукофот “СПАРК” автомашинаси калити мактаб директорига топширилди.  

 

    Бошқа янгиликлар