1

Шоҳруххон Бобур ҳақида сериални тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон билан келишув имзоладими? Аниқлик киритилди

МАДАНИЯТ 24.02.2021, 12:57
Шоҳруххон Бобур ҳақида сериални тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон билан келишув имзоладими? Аниқлик киритилди

Бугун интернет тармоқларида Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Хабарларда айтилишича, ушбу сериал 2 та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олинади.

Маданият вазирлиги мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлигини ва бу борада вазирлик Болливуд кино ижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1