АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Дубай "Ақилли полицияси" билан танишмоқда

 ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Ам...

'Ўзбекистон Ички ишлар вазири Дубай "Ақилли полицияси"  билан танишмоқда'ning rasmi

 ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бугун ташриф дастури доирасида Дубай шаҳри полицияси раҳбари, генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Ал-Марри билан учрашди.

Жумладан, Дубай полиция тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида энг замонавий ахборот технологиялар ва дастурий таъминотлардан ташкил топган Электрон полиция, Хавфсиз ва Ақлли шаҳар тизимларлари, куч ва воситаларни бошқарув маркази, кибержиноятларга қарши кураш маркази ҳамда Дубай шаҳридаги туристик объектлар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай шаҳрида барпо этилган “Ақлли полиция маскани-Smart police station” фаолиятлари билан танишилди.

    Бошқа янгиликлар