АсосийJamiyat

Ўзбекистонда сиам эгизаклари туғилгани ростми? (видео)

'Ўзбекистонда сиам эгизаклари туғилгани ростми? (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарлар ёлғон ва асоссиз эканини маълум қилди.

Маълум қилинишича, ССВ Матбуот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланган. Масъул ходимга кўра, айни пайтда мамлакатдаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган. 

Шу сабабдан, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 29 июнида Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келган ва шифокорлар томонидан қилинган муолажаларга қарамай, 6 июль куни вафот этган эди.

Бошқа янгиликлар