АсосийЖАМИЯТ

Германия-Ўзбекистон дўстлик жамияти «темир дафтар»га киритилган аёлларга моддий ёрдам кўрсатди

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан COVID-19 салбий оқибатларини юмшатиш, мамлакатимизни...

'Германия-Ўзбекистон дўстлик жамияти «темир дафтар»га киритилган аёлларга моддий ёрдам кўрсатди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан COVID-19 салбий оқибатларини юмшатиш, мамлакатимизнинг ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида аёлларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида Германиянинг Бонн шаҳридаги Германия-Ўзбекистон дўстлик жамияти билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида навбатдаги хайрия акцияси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Акция доирасида Бухоро шаҳри ҳокимлиги тавсиясига кўра, «темир дафтар»га киритилган 25 нафар ёлғиз ва ёрдамга муҳтож аёлларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Таъкидлаш керак, Бухоро ва Бонн биродарлашган шаҳарлар ҳисобланиб, Германиянинг собиқ пойтахтида фаолият олиб бораётган Германия-Ўзбекистон дўстлик жамияти пандемия даврида Бош консулхона билан ҳамкорликда тўрт маротаба бундай акцияларни ташкил этди.

Ўз навбатида, шу кунларда Бухоро шаҳридан 10 нафар тикиш-бичишга қабилиятли аёлларга касбий кўмак кўрсатиш мақсадида 10 дона «Singer» русумли тикув машиналари инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этиш  режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар