АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани "Ваз" уриб юборди(видео)

19 февраль куни соат 09:00ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, М.Жўрабоев кўчасида, ҳайд...

'Қашқадарёда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани "Ваз" уриб юборди(видео)'ning rasmi

19 февраль куни соат 09:00ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, М.Жўрабоев кўчасида, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Л.Т. "Ваз-2101" русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчада жойлашган "Асл савдо" дўкони рўпарасига етган вақтида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётан пиёда, 2005 йилда туғилган Б.З.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда, 15 ёшли Б.З. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Қашқадарёда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани "Ваз" уриб юборди(видео) - Darakchi.uz