АсосийDunyo

Россия чегаралари яқинида дунёнинг ҳеч бир жойида топилмаган коронавируснинг янги штамми аниқланди

'Россия чегаралари яқинида дунёнинг ҳеч бир жойида топилмаган коронавируснинг янги штамми аниқланди'ning rasmi

"Fin-796H коронавирус штамми Финляндияда икки кишидан топилди", деб ёзади ТАССга таяниб ura.news нашри.

Ушбу SARS-CoV-2 штамми дунёнинг ҳеч бир жойида топилмаган, дейилади хабарда. Олимларнинг фикрига кўра, инфекциянинг ушбу версияси вирус геномининг камида 15 хил қисмида фарқ қилади.

Сўнгги ойларда бутун дунёда COVIDнинг бир нечта ўзгаришлари аниқланди. Энг машҳурлари вируснинг "британча" ва африкалик штаммлари. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу жараённи табиий деб атайди.

 

    Бошқа янгиликлар