Самарқандда маст фуқаро 42 ёшли танишини ошхона пичоғи билан пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар берилди.
Воқеа тафсилотларига кўра, 2021 йил 18 февраль куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида эркак таниши билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган. Шундан сўнг, ўзаро жанжал келиб чиқади. Оқибатда 36 ёшли фуқаро 42 ёшли танишининг кўкрак қисмига бир маротаба пичоқ билан уриб, ўлдириб қўйган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






