АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда 326 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

'Охирги сутка давомида дунёда 326 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 111 миллион 762 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 479 мингдан зиёд киши вафот этган (24.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:48 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 326 531 янги ҳолати аниқланди, 8 384 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 9:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 112 миллион 536 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 497 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,883 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,030 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,195 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,200 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,134 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 55 190, Ҳиндистонда 13 742, Бразилияда 26 986, Россияда 11 749, Буюк Британияда эса 8 489 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

    Бошқа янгиликлар