23 феврал куни ДХХ вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Косон тумани халқ таълими бўлими мудири С. Д. ҳибсга олинган.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 февралида фуқаро Ш. Қ. Косон тумани ХТБ мудирига туман мактабларидан бирига директор бўлиш эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пора берган.
Халқ таълими бўлими мудири ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда ишни бажара олмагач, 200 АҚШ доллар миқдоридаги порани 23 феврал куни сўм эквивалентида фуқарога қайтариш чоғида ушланган.