АсосийЖАМИЯТ

Яккабоғда фермер хўжаликнинг сувсиз ерда 5 йил аввал экилиб, мева берай деб қолган 80 туп бодом дарахти бир кечада пайҳон қилинди (видео ва фото)

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қоратут қишлоғида "Қоратут ота" лалми (сувсиз) фермер хўж...

'Яккабоғда фермер хўжаликнинг сувсиз ерда 5 йил аввал экилиб, мева берай деб қолган 80 туп бодом дарахти бир кечада пайҳон қилинди (видео ва фото)'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қоратут қишлоғида "Қоратут ота" лалми (сувсиз) фермер хўжалигининг 80 туп бодом дарахтлари бир кечада пайҳон қилиб кетилди. Бу ҳақда фермер хўжалик эгалари "Даракчи"га мурожаат қилиб, ушбу ҳодисага ҳудуддаги бирор масъул ташкилот ёки шахс чора кўрмаётганидан шикоят қилишмоқда.  

"Қоратут ота" фермер хўжалигини ташкил қиганмиз, уни оиламиз билан юритамиз. Шундан 1 гектарини боғ қилиб, 2016 йилдан буён бодом кўчатларини экиб, минг машаққатлар  билан катта қилаётган эдик. Бироқ, 2021 йилнинг 7 февралидан 8 февралига ўтар кечаси қарийб мева берадиган бўлиб қолган 80 та бодом дарахтларини кесиб, ташлаб кетишди. Мана, бир неча кун бўляпти, маҳаллага ҳам, туман ички ишлар бўлимига ҳам мурожаат қилдик, ёзма. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Экология бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Фермерлар уюшмасига ҳам мурожаат қиляпмиз, бироқ ҳеч биридан натижа йўқ. Бизга ёрдам беринглар..." - дейди фермер хўжалик эгалари.

Биз мазкур мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани масъул идора ва шахсларининг изоҳларини кутиб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар