Кеча, 24 февраль куни Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида Тошкент вилояти раҳбар ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Кадастр агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, йиғилишда Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарларда мавжуд ер майдонлари ва бино-иншоотларни ялпи хатловдан ўтказиш ҳамда натижаларини миллий геоахборот тизимига киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Унга кўра Тошкент вилоятининг 7 та туман ва шаҳарларида штаблар ташкил этилиб "Махаллабай" тизимида ялпи хатлов ўтказиш бўйича мутахассисларга таниқ вазифалар белгилаб берилди.






