АсосийЖИНОЯТ

Пойтахтда 200 млн сўмга гиёҳванд модда сотишни режа қилган шахс Бекободда ушланди

23 февраль куни Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир...

'Пойтахтда 200 млн сўмга гиёҳванд модда сотишни режа қилган шахс Бекободда ушланди'ning rasmi

23 февраль куни Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир  ўтказилди. Бу ҳақда  Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбир давомида Тошкент шаҳарда яшовчи 1977 йилда туғилган (илгари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан айбли деб топилган) Абдурашид Т. Бекобод тумани Истиқбол МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилади.

Фуқарони кўздан кечириш давомида қўлида бўлган сумкасида скотч билан ўралган ҳолда тўқ яшил рангли, (экспертиза хулосасига кўра) вазни 1 кг тенг «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинади.

Ўтказилган суҳбат давомида Абдурашид Т. «гашиш» гиёҳвандлик воситасини Тожикистон Республикасидан чегара айланма йўллар орқали яширин тарзда олиб ўтилганлигини ва уни Тошкент шаҳрига 200 миллион сўмга сотиш мақсадида олиб кетаётганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Бекобод тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушбу гиёҳвандлик воситасининг манбасини аниқлаш мақсадида тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар