Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири матбуот котиби ўзининг расмий каналида маълум қилди.
Қахрамон Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қаҳрамон Юлдашев 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тугаллаган.
2018 йилдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.






