АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги ошхоналардан бирида қиморхона фош этилди (видео)

Тошкент шаҳрида ўтказилган "Ҳавфсиз пойтахт" профилактик тадбирда, ИИВ соҳа вакиллари &nbs...

'Тошкентдаги ошхоналардан бирида қиморхона фош этилди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўтказилган "Ҳавфсиз пойтахт" профилактик тадбирда, ИИВ соҳа вакиллари  Бектемир туманида бўлишди.

Қўйлик деҳқон бозори ҳудудидаги Шукрона ошхонасида ноқонуний лотерея ўйинлари ташкил этилгани аниқланди. 

Тошкент шаҳар ИИББ, Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат ҳавфсизлик ҳизмати ва Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан 16 февраль куни олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ошхона ичида Лото биного номли лотерея ўйинлари ўтказилиги аниқланди. Ҳамда 21 нафар шахслар қўлга олинди. Аниқланишича, иштирокчилар ҳар бир билет учун 2500 сўмдан пул тўлашган. 

Ҳолат юзасидан масъуллар қуйидагича изоҳ берди. 

"Лотерея ўйини ташкилотчилари давлат рўйхатидан ўтмасдан юридик мақомга эга бўлмай, рухсат этилмаган ва махсус жиҳозланмаган жойда ўйин ташкил этишгани аниқланди. Шу сабабли  юқоридаги жинойи иш келиб чиққан. 

Ҳурматли фуқаролар, бу каби таввакалчиликка асосланган ўйинларни билмай туриб иштирок этмасликни сўраймиз" — дейди Бектемир тумани, 4-сонли ИИБ Тергов бўлими бошлиғи Шаҳзод Бахтиров.

мазкур ҳолат юзасидан лотерея ўйинини ташкил этган уч нафар шахсларга жинойи иш кўзғатилди. Ўйин иштирокчиларига эса маъмурий жавобгарлик белгиланди. 

    Бошқа янгиликлар