АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда 2 ойлик фарзандини 3 минг АҚШ долларга пуллаётган она қўлга олинди

2021 йил 25 февраль куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор т...

'Сирдарёда 2 ойлик фарзандини 3 минг АҚШ долларга пуллаётган она қўлга олинди'ning rasmi

2021 йил 25 февраль куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1996 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган, 3 нафар фарзанднинг онаси, Сирдарё туманида яшаб келаётган фуқаро И.С. ўзининг 2020 йил 1 декабрь куни туғилган ўғил фарзанди Б.Б.ни 3 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ хабар қилган. 

Хабарга кўра, онадан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
        
 

    Бошқа янгиликлар