2020 йилнинг ноябрь ойида 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотинининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида уларни ҳамманинг кўз ўнггида пичоқлаб, ўлдирган эди.
Мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида маълум қилинди.
Хабарга кўра, жиноятчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «ж» бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Жазо муддати 2020 йил 20 ноябр кунидан бошлаб ҳисобланиши маълум қилинди.






