АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтнинг 81-мактаб ўқитувчилари томонидан оталиққа олинган мактабда намунали дарслар ташкил этилди (фото)

Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим макт...

'Пойтахтнинг 81-мактаб ўқитувчилари томонидан оталиққа олинган мактабда намунали дарслар ташкил этилди (фото)'ning rasmi

Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби оталиғига Чилонзор туманидаги 138-сонли мактаб бириктирилган.  Мактабнинг таълим сифатини ошириш, қувватига нисбатан ўқувчилар сонини кўпайтириш, янги педагогик технологиялар асосида таълимда янги лойиҳалар ва инновацияларни тарғиб қилиб, мактаб битирувчиларини ОТМга жалб қилиш йўналишлари бўйича иш фаолиятини 2021 йил январь ойидан бошлаган эди. 

Бугун 81-мактабнинг энг илғор ўқитувчилари томонидан фанлар кесимида дарслар ташкил қилинди. Мактабнинг 1-тоифали  она тили фани ўқитувчиси Ибрагимова Нилуфар 8-синфларда адабиёт дарси, олий тоифали математика фани ўқитувчиси Дурдона Шарипова 6-синфларда математика дарси, 1-тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Нафиса Очилова ва Ихтиёр Мадаминов 9-синфларда инглиз тили дарсини композиция усулида оғзаки суҳбат ва грамматик билим бериш орқали фанлар кесимида дарслар ташкил қилдилар.  

81-мактаб раҳбари З.Ҳайдарова 11-"В" синфида касбга йўналтириш бўйича мотивацион дарс, мактаб психологи Зарофат Хошимова 10-синфларда "Бола руҳияти ва стрессларни олдини олиш" бўйича психологик тренинг дарсларини ташкил қилишди. 

"Мактаб ҳамкорлиги давом этади. Ҳар иккала мактаб устозлари ҳамкорлик бўйича олдиндаги режаларни белгилаб олдилар. Кейинги машғулот "Мактабга ўқувчилар қамрови ва 7-синфдан бошлаб йўналишли синфлар ташкил қилишда бошлағич қадамлар"мавзусида ўқитувчилар ўртасида ўтказилиши режалаштирилди", - дейди 81-МФИДУМ директори Зиёда Ҳайдарова 

    Бошқа янгиликлар