АсосийJamiyat

Хоразмда аҳоли яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлди

'Хоразмда аҳоли яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Хоразм вилоятидаги яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлди. 
Бугун, 2021 йилнинг 26 февраль куни соат 09:40да Хоразм вилояти Хонқа тумани “Гулғунча” МФЙдаги уйларнинг бирида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Ёнғин оқибатида аввал уйнинг 120 кв.м. майдонида том қисми, шифти ва уй-жиҳозлари кейинчалик  эса қўшни уйнинг том қисми,  яъни 50 кв.м. майдонига зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Ёнғин 10:28да ўраб олиниб, 11:20да  тўлиқ бартараф этилган. Жабрланган ва ҳолок бўлганлар йўқ. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида уйларнинг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Бошқа янгиликлар