1

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар

ЖАМИЯТ 26.02.2021, 17:29
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Бугун, 26 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон раҳбари суҳбат аввалида Туркия Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда биродар турк халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади. Президент Эрдоғаннинг замонавий Туркиянинг барқарор тараққиётини таъминлаш, халқаро майдонда мамлакат нуфузини оширишдаги роли алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат етакчилари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар пандемиянинг мураккаб шароитларида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг юқори суръатини сақлаб қолишга хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Ўзбекистон Президенти Туркия ҳукумати томонидан мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарақалишига қарши курашишда кўрсатилаётган ёрдам ва амалий кўмак учун  ўз ҳамкасбига яна бир бор миннатдорлик билдирди.

Савдо, саноат, энергетика, инфратузилма, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳалар, таълим ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларининг амалга оширилиши ҳам кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шу жумладан Преференциал савдо тўғрисидаги битимни тез фурсатда тайёрлаш ва қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди. Инвестиция муҳитини такомиллаштириш, ҳудудларни жадал индустриал ривожлантириш, махсус иқтисодий зоналар фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида Туркиянинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этишдаги ҳамкорлик фаоллашмоқда.

Давлат раҳбарлари таълим, кинематография, маданият ва туризм соҳаларида қатор аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш муҳим эканини таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбир ва мулоқотлар режаси муҳокама қилинди, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитига тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг суҳбати ҳар доимгидек очиқ, дўстона ва ўзаро ишонч руҳида ўтди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1