АсосийDunyo

Европа Иттифоқида вакцина олганлар учун сертификат жорий қилинади

'Европа Иттифоқида вакцина олганлар учун сертификат жорий қилинади'ning rasmi

Европа Иттифоқи мамлакатларида коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисида (вакцинация) рақамли паспортларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Эмланганликни тасдиқловчи бундай сертификатлар Европа Иттифоқида эркин ҳаракатланиш имконини беради. РИА Новости-нинг хабар беришича бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель коронавирус масаласига бағишланган йиғилишдан сўнг маълум қилган.

Канцлер биринчи навбатда бундай сертификатлар аъзо давлатлар томонидан ишлаб чиқилишини ва Еврокомиссия Иттифоқнинг барча мамлакатларида фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида уларни бирлаштиришини маълум қилди.

«Вақтнинг чегараланганлигига келсак, техник жиҳатдан таъминлаш ишлари уч ой давом этади, яъни Европа даражасида барча мамлакатларда ишлай оладиган тизим яратиш учун камида уч ой вақт керак бўлади», — деди Еврокомиссия раҳбари.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи 2020 йил мартидан бери бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар учун ташқи чегараларни ёпган.

    Бошқа янгиликлар