АсосийЖАМИЯТ

Вояга етмаган шахслар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олишда қандай ишлар амалга оширилди?

Аввал хабар берганимиздек, судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш...

'Вояга етмаган шахслар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олишда қандай ишлар амалга оширилди?'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериш мақсадида брифинг ташкил қилинди. Унда Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси ўринбосари Фотима Исмаилова 2020 йил давомида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан жами 604 (2019 йилда 631) нафар шахсга нисбатан 479 (2019 йилда 494) та жиноят ишлари кўриб тамомланганини маълум қилди.

— Кўриб тамомланган 376 (2019 йилда 403) та жиноят иши бўйича 494 (2019 йилда 535) нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган. 3 та жиноят иши бўйича 3 нафар (2019 йилда бўлмаган) шахсга нисбатан оқлов ҳукм чиқарилган. 106 (2019 йилда 93) нафар шахсга нисбатан 99 (2019 йилда 88) та иш тугатилган. 100 (2019 йилда 91) нафар шахсга нисбатан 95 (2019 йилда 86) та иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Жами судланган шахсларнинг:

  • 64 (2019 йилда 93) нафарига жарима;
  • 2 (2019 йилда 1) нафарига мажбурий жамоат ишлари;
  • 93 (2019 йилда 105) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 174 (2019 йилда 155) нафарига озодликни чеклаш;
  • 115 (2019 йилда 153) нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
  • 30 (2019 йилда 19) нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
  • 9 (2019 йилда 6) та иш бўйича 13 (2019 йилда 7) шахсга жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.
  • 333 (2019 йилда 354) нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
  • 75 (2019 йилда 71) нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
  • 270 (2019 йилда 300) нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод қилинган.
  • 8 (2019 йилда 6) нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган.
  • 24 (2019 йилда 31) та ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

23 нафар вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган 16 та жиноят иши кўриб тамомланиб, 23 (2019 йилда 18) нафар шахсга нисбатан 13 (2019 йилда 12) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 3 нафар (2019 йилда ) шахсга нисбатан 3 (2019 йилда )та жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатилган. Жами судланган вояга етмаганларнинг 1 (2019 йилда 4) нафарига жарима, 14 (2019 йилда 9) нафарига озодликни чеклаш, 1 (2019 йилда 4) нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Туман суди томонидан 2020 йил давомида жами 318 (2019 йилда 326) та қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар кўрилиб, шулардан 6 таси (2019 йилда 3 та) рад қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан 107 та (21,50 фоиз) (2019 йилда 218 та (44,1 фоиз) ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан 162 та (33,8 фоиз) (2019 йилда 273 та (55,26 фоиз) хусусий ажримлар чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш учун юборилган. 

Вояга етмаган шахслар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиб, судьялар томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент ахборот технологиялар университети қошидаги академик лицей, МФЙда фуқаролар билан ўтказилган сайёр учрашувда ёшлар томонидан содир этилган жиноятларни акс эттирувчи махсус тайёрланган видеороликларни намойиш этилди. Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили ҳақида батафсил ахборот берилиб, жиноятнинг оқибати қандай мудҳиш ҳолатларга олиб келиши тушунтирилди. Учрашувларга уюшмаган, тарбияси оғир, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ёшлар жалб қилиниб, улар билан алоҳида профилактик суҳбатлар ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар