Аввал хабар берганимиздек, судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериш мақсадида брифинг ташкил қилинди. Унда Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси Сарвар СОЛИЕВ 2020 йил давомида судга жами 24 466 та даъво аризалар келиб тушгани ҳақида тўхталди...
Шундан:
- 18.257 таси мазмунан кўрилган,
- 15.020 таси қаноатлантирилган,
- 1.774 таси рад қилинган,
- 480 таси кўрмасдан қолдирилган,
- 983 таси бўйича эса иш юритиш тугатилган.
Даъво аризаси процессуал қонун талабларига мос ҳолда тақдим этилмагани боис, 5.674 таси иш юритувига қабул қилинмасдан қайтарилган, 535 та қабул қилиш рад этилган.

Даъвогарлар фойдасига жавобгарлардан жами 1.867.358.220.000 сўм ундиришга доир суд ҳужжатлари қабул қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари томонидан 2020 йил якунида жами 2 384 та ишлар сайёр суд мажлисида кўрилган. Бу жами кўрилган ишларнинг 13 фоизни ташкил этади.
Бундан ташқари, тарафлар томонидан республика бюджетига 17.345.940.000 сўм давлат божи ихтиёрий тўланган, суд қарорлари билан эса ушбу 66.523.290.000 сўм давлат божи ундирилган ва ижро органига юборилган.
Мазмунан кўрилган ишларнинг иш тоифалари бўйича ажратадиган бўлсак, қуйидагича кўриниш олган:
- Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари бўйича 14.441 та,
- маъмурий ҳуқуқий муносабатлари бўйича 3.378 та,
- юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир кўрилган ишлар 8 та,
- ташкилотларни ва фуқароларни банкротлигига оид муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар 342 та,
- корпоратив низолар бўйича 88 тани ташкил қилади.

Тошкент туманлараро иқтисодий судида 2020 йил давомида ҳар бир судьянинг бир ойлик ўртача иш ҳажми 103 тадан тўғри келган.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишларнинг 568 таси апелляция инстанциясида кўрилган. Бу жами кўрилган ишларнинг 3,1 фоизини ташкил этади. Шундан, 97 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 17,1 фоизи бекор қилинган (кўрилган ишларга нисбатан 0,5 фоиз), 61 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 10,7 фоизи (кўрилган ишларга нисбатан 0,3 фоиз) ўзгартирилган.
Ушбу даврда кассация инстанциясида кўрилган ишлар сони 375 тани ташкил этиб, бу жами кўрилган ишларнинг 2,1 фоизини ташкил этади. Шундан, 107 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 28,5 фоизи (кўрилган ишларга нисбатан 0,5 фоиз) бекор қилинган, 45 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 40,5 фоизи (кўрилган ишларга нисбатан 0,5 фоиз) ўзгартирилган.
Назорат тартибида кўрилган ишлар 163 тани ташкил этиб, бу жами кўрилган ишларга нисбатан 0,9 фоизини ташкил этади. Шундан, 70 таси, яъни жами кўрилган ишларга нисбатан 42,9 фоиз бекор қилинган, 26 таси, яъни жами кўрилган ишларга нисбатан 15,9 фоизи ўзгартирилган.

Жисмоний шахслар, тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектлардан келиб тушган ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ванатижаларини хабар қилиш каби фаолияти, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонун билан белгиланган бошқа вазифаларнинг ижроси устидан доимий назорат ўрнатилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини ошириш, уларнинг мурожаатлари сонини ошишига сабаб бўлувчи омилларни ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг судларга мурожаат қилиш маданиятини ошириш мақсадида шахсий сайёр қабулларда ҳамда аҳоли билан учрашувларда фуқароларга амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, судга электрон тарзда мурожаат қилиш ва видеоконференцалоқа тизими орқали суд раисларининг шахсий қабулларига мурожаат топшириш имкониятлари, унинг афзаллик томонлари тушунтирилди. Натижада, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар, шу жумладан такрорий мурожаатлар сонининг сезиларли даражада камайишига эришилди.

Тошкент туманлараро иқтисодий судига келган мурожаатлар таҳлил қилинганда, 2020 йил давомида Тошкент туманлараро иқтисодий судига Президент Халқ қабулхоналари ва Бош вазир виртуал қабулхонаси орқали ҳамда бевосита келиб тушган мурожаатлар сони жами 316 тани ташкил этади. Келиб тушган мурожаатларни мазмуни бўйича таҳлил қилинганда, шундан:
- 17 таси такрорий,
- 8 та мурожаат тегишлилик бўйича юборилган,
- суд ҳужжатларига нисбатан 11 та,
- суд ҳужжатларини ижроси юзасидан 3 та,
- 2 та суд ҳужжатини вақтида ололмаётгани,
- суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та,
- бошқа масалалар бўйича 268 тани ташкил этади.
Ҳисобот даврида жами 81 та оғзаки ва 2 та сайёр қабулда юридик шахсларнинг вакиллари ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан шахсий қабулларда тегишли тушунтиришлар берилган. Қабулга кирган мурожаат муаллифларининг 47 таси суд ҳужжатидан норозилиги, 1 таси суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги, 2 таси судья ва суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ва 31 таси бошқа масалалар юзасидан берилган бўлиб, улар томонидан келтирилган важлар раҳбарият томонидан тингланган ва мурожаат муаллифларига оғзаки тушунтиришлар берилган.

ВАЗИРЛИКЛАР ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРГА НИСБАТАН КЎРИЛГАН ИШЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ
Брифингда Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Сайдулла Михлиев Тошкент шаҳар Юнусобод тумани маъмурий суди томонидан тоифалар бўйича 2020 йил давомида оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид жами 215 та ишлар кўриб тамомланган ишлар юзасидан маълумот берди...
1. Маҳаллий ҳокимликларга нисбатан жами 63 та иш кўрилган бўлиб, қарорларига нисбатан берилган шикоятларнинг
- 17 таси қаноатлантирилган,
- 3 таси рад қилинган,
- 2 та иш кўрмасдан қолдирилган,
- 3 та иш юритишдан тугатилган.
Хатти-ҳаракати юзасидан берилган шикоятларга нисбатан 25 та иш қаноатлантирилган, 9 таси рад этилган, 3 таси кўрмай қолдирилган ва 1 та иш юритишдан тугатилган.
2. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюжетдан ташқари пенсия жамғармаларни нисбатан жами 85 та иш кўрилган бўлиб, қарорига нисбатан берилган шикоятларнинг 46 та иш қаноатлантирилган.
Хатти-ҳаракатига нисбатан берилган шикоятларнинг 30 та иш қаноатлантирилган, 3 та иш рад этилган, 5 та иш кўрмасдан қолдирилган ва 1 та иш иш юритишдан тугатилган.
3. Адлия вазирлигига нисбатан жами 11 та иш кўрилган бўлиб, шундан қарорига нисбатан 1 таси қаноатлантирилган, 3 таси рад этилган, 1 та иш кўрмасдан қолдирилган.

Ҳатти-ҳаракатига нисбатан 3 та иш қаноатлантирилган, 2 та иш рад этилган ва 1 та иш кўрмасдан қолдирилган.
4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига нисбатан 1 та иш ва ушбу иш харакатига нисбатан 1 та иш юритишдан тугатилган.
5. Ички ишлар вазирлигига нисбатан жами 1 та иш кўрилган бўлиб, хатти-ҳаракати юзасидан берилган шикоятларга нисбатан 1 та иш қаноатлантиришдан рад этилган.

6. Фавқилатда вазиятлар вазирлигига нисбатан жами 1 та иш кўрилган бўлиб, шундан хатти-харакатига нисбатан 1 та иш қаноатлантирилган.
7. Маданият вазирлигига нисбатан 1 та иш кўрилган бўлиб, шундан хатти-харакатига нисбатан 1 та иш рад этилган.
8. Давлат солиқ қўмитасига нисбатан жами 9 та иш кўрилган бўлиб, қарорига нисбатан берилган шикоятларнинг 1 та иш қаноатлантиришдан рад этилган.
Хатти-ҳаракатига нисбатан берилган шикоятларнинг 5 та иш қаноатлантирилган, 1 та иш кўрмасдан қолдирилган ва 2 та иш юритишдан тугатилган.

9. Давлат кадастр қўмитасига нисбатан жами 2 та иш кўрилган бўлиб, хатти-ҳаракатига нисбатан берилган шикоятларнинг 2 та иш қаноатлантирилган.
10. Бошқа идора ва ташкилотларга нисбатан жами 41 та иш кўрилган. Қарорларига нисбатан берилган шикоятларнинг 1 та иш қаноатлантирилган, 2 та иш рад этилган, 3 та иш кўрмасдан қолдирилган ва 1 та иш иш юритишдан тугатилган. Хатти-ҳаракати юзасидан берилган шикоятларга нисбатан 14 иш қаноатлантирилган, 8 та иш рад этилган, 7 та иш кўрмасдан қолдирилган ва 5 та иш иш юритувдан тугатилган.






