Хабарингиз бор, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «Э-қарор» тизими жорий этилди.
Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимидан сўнг нафақат вилоятда, балки юртимиздаги барча туманлар ичида Миришкор туманида биринчи бўлиб, Aдлия бўлими экспертизасидан ўтган холда, ҳеч қандай қоғозларсиз, «Э-қарор» электрон тизими орқали туман ҳокимининг "Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида" норматив тусдаги қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда Миришкор туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Aзизбек Яздурдиев хабар берди.







