АсосийDunyo

Байден AҚШнинг Суриядаги ҳаво ҳужумига изоҳ берди

'Байден AҚШнинг Суриядаги ҳаво ҳужумига изоҳ берди'ning rasmi

Суриядаги Эронпараст қуролли гуруҳлар AҚШ армиясига қарши янги ҳужумларни режалаштираётган эди, деди AҚШ президенти Жо Байден. 27 феврал куни давлат раҳбари Суриянинг шарқида Aмерика томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми тўғрисида Конгрессга хабар берди. Вакиллар Палатаси ва Сенатга юборилган хат матни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда рбс.ру хабар берди.

"Менинг буйруғимга биноан, 2021 йил 25 февралда AҚШ ҳарбийлари Суриянинг шарқий қисмидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган нодавлат қуролли кучлар фойдаланган инфратузилмага мақсадли зарба берди", дейилади хабарда.

"Ушбу гуруҳлар Ироқдаги AҚШ ва коалиция қўшинларига қарши сўнгги ҳужумларда қатнашган, улардан бири 2021 йил 15 февралда Эрбил шаҳрида амалга оширилган ва бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олган",— деди Aмерика раҳбари. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар