1

Молия вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди

ЖАМИЯТ 28.02.2021, 19:08
Теглар: Молия, Тайинлов
Молия вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари тайинланди.

Пазилханов Умид Алишерович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Умид Пазилханов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент молия институти бакалаврияти, 2009 йилда ушбу университетнинг магистратурасини тамомлаган.          

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет бўйича 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2009-2011 йй. Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлимининг марказлашган таъминот ҳисобини юритиш сектори мутахассиси, 2011-2013 йй. Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий соҳани молиялаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2013-2014 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мудофаа мажмуи, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бошқармаси ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2014-2017 йй.  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий аппарат Мудофаа мажмуи, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш боқармаси Ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Биринчи бўлими бошлиғи бўлган.

Шарҳлар

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

22.04.2024, 23:22

"Толибон" ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда "Tasnim" ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, Абдул Ғаффор Баҳр олдинроқ "Толибон"нинг Тошкентдаги элчиси этиб тайинланган Муғфуруллоҳ Шаҳобнинг ўрнини...
Улуғбек Мухаммадиев янги лавозимга тайинланди

14.01.2022, 22:40

Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Маълум қилинишича, Мухаммадиев бунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги...
Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

03.09.2021, 16:22

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди.Подполковник Нигматов Руфтулло Олимжонович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Р.Нигматов Ўзбекистон...
Қўқон ИИБга янги бошлиқ тайинланди

01.08.2021, 14:08

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда. Хабарга кўра, подполковник Султанов Нурилла Бахадирович Фарғона...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1