Кеча, 28 февраль куни Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра ая Воҳидова вафо этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Ижод" жамоат фонди жамоалари марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди. Биз ҳам таҳририятимиз номидан марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни оғир хасталикдан сўнг 80 ёшида оламдан ўтган эди.






